Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди
1185
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.

Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Бобур” ТИФ божхона пости ходимлари томонидан хорижий мамлакатдан вилоятдаги қўшма корхоналарнинг бирининг номига олиб келинаётган товар моддий бойликлар ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юклар орасида ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати қарийб 30 миллион сўмлик авто эҳтиёт қисмлари борлиги маълум бўлди.

 Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

22.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг