“Хўжадавлат” чегара божхона постида карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда хизмат давом эттирилмоқда
Божхоначи - тадбиркор таянчи
Бугун дунёда кенг тарқалган коронавирус эпидемияси минг афсуски, юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Бу эса мамлакатимизнинг иқтисодий барқарорлигига ўз таъсирини ўтказиши ҳеч кимга сир эмас. Ташқи савдо юклари ҳаракатланиши узлуксиз давом этаётганлигини ҳисобга олсак, бу ўз навбатида божхона органлари ходимларидан икки карра кўпроқ масъулият ва ҳушёрликни талаб этади. Чунки, чегараларимиз орқали товар моддий бойликларни ва контрабанда ашёларини ноқонуний олиб ўтилишига қарши курашиш билан бир қаторда, товарларнинг экспорт-импортини қўллаб-қувватлаш орқали республикамиз иқтисодий барқарорлигини таъминлаш бугунги куннинг муҳим вазифасидир.