Бухоро вилояти миқёсида ҳам чегара божхона постлари орқали экспорт ва импорт маҳсулотларининг божхона расмийлаштируви ва ҳаракати тўхтовсиз давом эттирилмоқда. Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Хўжадавлат” темир йўл чегара божхона пости Туркманистон Республикаси билан темир йўл вагонлари орқали ўтадиган юкнинг божхона назоратидан ўтказиладиган божхона пости ҳисобланади. Жорий йил 14 июль ҳолатига кўра, пост орқали экспорт ва импортда 24570 дона темир йўл вагонлари божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилган. Темир йўл вагонларида шу даврда умумий қиймати 79 387,87 минг АҚШ долларлик экспортга расмийлаштирилган товарлар божхона ходимлари томонидан қисқа фурсатларда назоратдан ўтказилиб, хорижга йўналтирилган.
Экспортга божхона назоратидан ўтказилган товарларнинг асосий қисмини калий хлорид, пахта толаси, азот ва гипсокартон товарларига тўғри келади.
Шунингдек, чегара божхона постида хизмат қилаётган ходимлар хавфсизлиги ва коронавирус инфекциясини кириб келишини олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиология назорат ўтказиш пунктлари замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланиб, божхона ходимлари махсус тиббий комбинзонлар билан таъминланган.
Бу эса карантин вақтида аҳоли ва ходимлар саломатлигини сақлаган ҳолда хизмат жараёнини юқори даражада давом эттиришга улкан ҳисса қўшади.
14.07.2020