Экспорт жараёнида тадбиркорларга берилаётган солиқ ва божхона имтиёзлари, сертификат ва рухсатномалар олиш жараёнидаги соддалаштирилган тизим шулар жумласидандир. Биргина Хоразм вилояти мисолида статистик маълумотларга юзлансак, экспортда ўтган йилга нисбатан ўсишга эришилганлигини кўришимиз мумкин. Хусусан, жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида вилоят тадбиркорлари томонидан қиймати салкам 50,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қишлоқ хўжалиги, мева-сабзавот ҳамда саноат ва тўқимачилик маҳсулотлари хорижга экспорт қилинган бўлса, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 52 фоизга ёки 17,0 млн. АҚШ долларга ошган.
Вилоятдан 20 та давлатга товарлар экспорт қилинди, хусусан улар орасида етакчиликни Россия (47,1 % ёки 23,3 млн.$), Туркия (15,3 % ёки 7,5 млн.$), Қозоғистон (12,0 % ёки 5,9 млн.$), Хитой (8,5 % ёки 4,2 млн.$), Бангладеш (5,2 % ёки 2,6 млн.$) ва Тожикистон (2,8 % ёки 1,4 млн.$) давлатлари ташкил этди. Ўтган давр мобайнида вилоятдан 30 турдаги маҳсулотлар экспорт қилинган.
Мавжуд эпидемиологик вазиятда ташқи савдо юклари белгиланган санитария қоидаларига риоя этган ҳолда, қисқа муддатларда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилиб, божхона тўловларини давлат бюджетига ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши борасида вилоят божхона бошқармаси тасарруфидаги “Урганч” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зона ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан экспортёр корхоналар фаолияти билан яқиндан танишиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш, бундан ташқари экспорт фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган тадбиркорлар билан тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш ишлари доимий равишда амалга ошириб келинмоқда. Шунингдек, экспорт товарларини ўз вақтида қисқа муддатда расмийлаштириб бериш бўйича туну-кун хизмат ташкил этилган.
Бир сўз билан айтганда карантин ҳолатига қарамасдан божхона тизимида тадбиркорларга яқиндан ёрдам бериш мақсадида барча имкониятлар тўла сафарбар этилган.
Шу ўринда, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган, жумладан божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган ҳар қандай масалалар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли “Ишонч телефони”га ёки Хоразм вилояти божхона бошқармасининг (62) 227-70-11 телефон рақамига мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
14.07.2020