Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши кураш – долзарб масала
1956
Мамлакатимизда бугун коррупцияга қарши кураш мавзусига жиддий эътибор қаратилиб, ушбу иллатни таг-томири билан йўқ қилишга қаратилган тадбирлар амалиётга татбиқ этилмоқда.
Коррупцияга қарши кураш – долзарб масала

Хусусан, давлатимиз Раҳбарининг жорий йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сонли Фармони билан мамлакатимизда “Коррупцияга қарши курашиш агентлиги”нинг ташкил этилиши, мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупция омилларига чек қўйиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг янги босқичи бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Фармон билан мазкур агентликка мамлакатда коррупция ҳолатини тизимли таҳлил қилишни таъминлаш, шунингдек, коррупцияга оид хавф-хатарлар юқори бўлган соҳалар ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш масалаларига оид ахборотларни тарқатиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитишни ташкил этиш орқали жамиятда коррупциянинг барча кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш, вазирлик ва идораларнинг коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа нодавлат сектор вакилларининг ушбу масалалар бўйича биргаликдаги самарали фаолиятини ташкил этиш каби бир қатор вазифалар юклатилди.

 Божхона органлари фаолиятида ҳам коррупцияга қарши курашиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, божхона ходимларининг ҳалол, масъулиятли ва адолатли бўлишлари юзасидан доимий равишда тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилиши йўлга қўйилган. Бугунги рақамли иқтисодиётга ўтиш даврида божхона органлари фаолияти шаффофлигини таъминлаш борасида ахборот технологияларидан жадал фойдаланган ҳолда электрон ҳужжат алмашиш тизимларининг амалиётга жорий этилганлиги ҳам божхонада коррупциянинг барвақт олдини олишга қаратилган чора тадбирлар сирасига киради, десак муболаға бўлмайди.

 Шунингдек, биргина Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида бошқарма томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича жами 12 маротаба маърузалар қилинган, ходимлар билан 23 маротаба индивидуал профилактик суҳбатлар  олиб борилган ҳамда ходимларнинг яқин қариндошлари иштирокида йиғилиш ўтказилган.

Барча жисмоний ҳамда юридик шахслар, божхона соҳасига оид саволлари ҳамда мурожаатлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ёки Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасидаги 61 224-90-86, 61 224-02-68 ишонч рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

15.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг