Яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳудудида нодир металлар, заҳарли моддалар, давлат стандартига мувофиқ 8-тоифадаги хавфли юкларга кирувчи симоб ва симоб бирикмаларининг ноқонуний айланувини олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, йўл четида фуқаро М.М. нинг сумкасидаги шиша идиш ичида умумий қиймати салкам 54 миллион сўмлик 2 кг. симоб моддасини “шартли харидор”га сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
11.07.2020