Соддалаштирилган божхона расмийлаштируви назарда тутилган тартиб асосида тиббий буюм, тиббий техникалар, шу жумладан кислород концентраторлар, биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари импорти билан шуғулланувчи ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар:
- маҳсулот сифати ва хавфсизлиги учун жавобгар ҳисобланади;
- дори воситаларини айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда сертификатлаштириш учун дори воситасининг қадоғида халқаро патентланмаган номини ўзбек ёки рус ёхуд инглиз тилида кўрсатилишини таъминлаган холда ишлаб чиқарувчи корхонанинг синов баённомасини ва синов усуллари кўрсатилган ҳужжатни тақдим этишлари белгиланди.
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши 2020 йил 1 октябрга кадар вақтинчалик тўхтатилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда республика ҳудудидан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилиши устидан назорат ўрнатиши белгиланди.
24.07.2020