Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Карантин даврида экспорт-импорт жараёнлари барқарор давом этмоқда
1264
Карантин даврида аҳоли ўртасида озиқ-овқат заҳирасига оид турли туман саволлар туғилади. Божхона омборларида сақланаётган ва импорт бўлаётган озиқ овқат маҳсулотлари барчага қизиқ бўлса керак.

Хусусан, карантин шароитида ҳам мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида божхона органларида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида куну-тун товарларнинг божхона расмийлаштируви йўлга қўйилган бўлиб, ҳозирда аҳолининг энг муҳим зарурий ва бирламчи товарлари бўлган картошка, шакар, гуруч, ўсимлик ёғи, саримсоқпиёз каби маҳсулотлар тез фурсатларда ички бозорларга етказиб берилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан 2,984 млн тонна картошка, 785 тонна гуруч, 10 тонна саримсоқпиёз ва 1,766 млн тонна ўсимлик ёғи маҳсулотлари қисқа муддатларда “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилиб, ички бозорларга тарқатилди.

Бундан ташқари, мавжуд вазиятни инобатга олган ҳолда Президентимиз томонидан 2020 йил 3 апрелда қабул қилинган ПФ-5978 сон Фармонга асосан, яна 20 турдаги товарлар (13 турдаги озиқ-овқат, 7 турдаги гигиена) импортига 2020 йилнинг сўнгига қадар божхона божи ва акциз солиғидан имтиёзлар жорий этилди.

Бундан кўриниб турибдики, мамлакатимизда озиқ-овқат тақчиллиги билан боғлиқ муаммолар вужудга келмайди. Биздан талаб этилаётгани эса ўзимиз ва ўзгаларнинг соғлиғига бефарқ бўлмасдан, қарантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, холос.

23.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг