Интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишда божхона органларининг роли
Маъруза ва чиқишлар
Ўзбекистонда иқтисодиётни ислоҳ этиш вa модернизaция қилиш йўлидaги изчил ҳaрaкaтлaрни кучaйтириш, улaрни янги, янaдa юқори босқичгa кўтaриш устувор вазифа қилиб белгиланган. Бу вазифаларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш пировардида Ватанимиз тараққиётини янада юксалтириш ва халқимиз фаровонлигини оширишга қаратилган бўлиб, бунда ҳал қилувчи омил сифатида интеллектуал мулк муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугунги кунга келиб, интеллектуал билим, интеллектуал бойликка интилиш ҳар қайси миллат ва давлат учун кундалик ҳаёт мазмунига айланмаса, бундай давлат жаҳон тараққиёти билан мос равишда ривожлана олмайди.