Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Cифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1296
Сифатсиз дори-дармон ва фармацевтика маҳсулотлари саломатликка жиддий хавф туғдириши шубҳасиз.
Cифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига  чек қўйилди

Чунки, турли шароитда ва белгиланган меъёрларга риоя қилинмаган ҳолда ташиладиган дори воситалари шифо ўрнига касалликни янада кучайтириб юбориши мумкин. Афсуски, айрим кимсаларни юртдошларимизнинг саломатлигидан кўра, мўмай даромад кўпроқ қизиқтиради.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Г.А. бошқарувидаги “DAF” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинанинг кабина қисмида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган  қиймати 22,5 миллион сўмлик, 16 қути “Альтевир”, 10 қути “Диферелин” ва бошқа турдаги дори воситалари борлиги маълум бўлди.

 Яна бир ҳолатда “С.Нажимов” чегара божхона постида фуқаро Ш.Ш. бошқарувидаги “DAF” русумли автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилди.

Текширув давомида, автомашина кабинасининг том қисмида умумий қиймати 107,6 миллион сўмлик, 36 дона қути “Клексан 4000”, 400 дона қутида “Lianhua Qingwen Jiaonang” ва 10 дона қутида “Архимакс 1000мг” номли дори воситалари яширилганлиги аниқланди.

Иссиқ об-ҳаво шароитида сақлаш ва ташиш қоидаларига риоя қилмаган ҳолда юртимизга олиб киришга уринилаётган бу каби дориларнинг сифатига ким кафолат бера олади?

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

20.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг