Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати вакиллари билан ҳамкорликда юқори даражада хавфли ҳисобланувчи “симоб” моддасининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро А.Б. ўзига тегишли бўлган 3 килограмм 245 грамм “симоб” моддасини 17 500 АҚШ долларига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
20.08.2020