Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тиббиёт воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1399
Сифати кафолатланмаган дори дармон ва тиббиёт воситаларини ноқонуний савдосига қарши божхона органлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Тиббиёт воситаларининг ноқонуний айланмасига  чек қўйилди

“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Сирғали туманидаги автотураргоҳларнинг бирида тиббиёт воситаларининг ноқонуний айланмасига  қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро О.Ж. Тошкент халқаро аэропортининг автотураргоҳида шартли харидорга жами 198 дона вирус блокаторларни ноқонуний сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, Сирғали туманидаги автотураргоҳда ҳам фуқаро Р.Р. хорижда ишлаб чиқарилган 1000 дона вирус блокаторларни ноқонуний равишда пуллаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида умумий қиймати 61,5 миллион сўмлик 1198 дона сифати кафолатланмаган вирус блокаторларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

18.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг