Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспортёрларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда
1411
Ҳозирги пандемия шароитида тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали ишлаши учун шароит яратиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Юртимизда экспортёр корхоналар манфаатини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспортга йўналтириш юзасидан қулай инвестицион муҳит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ўз ўрнида яратилаётган қулайликлардан унумли фойдаланиб, маҳсулот етиштириш, янги иш ўринларини яратиш ва энг асосийси дунё бозорида ўз ўрнига эга бўлиш мақсадида бор куч-ғайратларини ишга солиб меҳнат қилишмоқда.

Сайхунобод туманида фаолият олиб борувчи йирик экспортёр корхоналардан бири “Sayxun Karwan” Ўзбекистон-Афғонистон қўшма корхонаси шаклидаги масъулияти чекланган жамияти томонидан жорий этилган карантин давомида  ишлаб чиқарилаётган ун маҳсулотлари миқдорини ошириш юзасидан  ҳаракат дастури ишлаб чиқилган.

Сирдарё вилояти ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан экспортни  ривожлантириш,  товарларни маҳаллийлаштириш ҳамда импортни оптималлаштириш юзасидан ўтказиладиган учрашувлар режаси асосида коронавирус пандемияси давомида ўз фаолиятини узлуксиз давом эттираётган  Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Ёшлик қўрғони, Фаровон махалласида жойлашган “Sayxun Karwan” ҚК шаклидаги МЧЖга бошқарманинг маъсул ходимлари боришиб барча карантин қоидаларига риоя этган ҳолда учрашув ташкил этишди. Учрашув давомида бошқарманинг тўловлар бўлими бош инспектори Ж.Ражабов ва юридик хизмат катта инспектори О.Шамсиевлар томонидан жамият вакилларига божхона қонунчилигидаги янгиликлар ва ўзгаришлар, мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш учун берилаётган имтиёзлар ва қулайликлар, божхона назоратини соддалаштирилиши, шунингдек  жорий йил 27 июль куни Ҳурматли Юртбошимиз раислигида яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

–Карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда қарийб 25 нафар ишчи меҳнат қилаётган мазкур корхонада бир кунда ўртача 120 тонна буғдойдан 90 тонна ун, 29 тонна кепак ва 1 тонна буғдой чиқиндиси ишлаб чиқарилмоқда, коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Муҳтарам  Юртбошимиз томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорлар бошқа ишлаб чиқариш корхоналар қаторида бизга ҳам катта имкониятлар яратмоқда, албатта корхона даромади ҳам шунга яраша бўлиб, бу йил ҳам ишлаб чиқариш суръатларини бир неча баробарга оширишни ўз олдимизга мақсад қилганмиз, корхона ихтиёрида қолган соф фойда ҳисобидан ишчиларга барча қулай шароитлар яратилган, яқинда ходимлар учун ювиниш хонаси, ошхона ва дам олиш хоналари қуриб битирилди, шунингдек пандемия даврида ишчиларимиз доимий равишда тиббий ниқоблар ва қўлпоқлар, комбинезонлар ва махсус кийим бош билан таъминланмоқдалар, экспорт салоҳиятини кўпайтириш ва янги иш ўринларини барпо этиш мақсадида ҳозирги кунда тайёр маҳсулотларни сақлаш учун 20 минг тонналик ёпиқ сиғимли 2 та омбор қурилиши тугалланмоқда, – дейди учрашув давомида жамият раҳбари Муроджон Халмуротов.

Маълумот ўрнида – жамият томонидан 2019 йилда 468 тонна 130,94 минг АҚШ  долларига тенг ва 2020 йилнинг 15 август ҳолатига 340 тонна 98,6 минг АҚШ долларига тенг ун маҳсулотлари Афғонистон ва Тожикистон давлатларга  экспорт  қилинган.

Ўз ўрнида жамиятнинг экспорт товарларини қисқа вақт мобайнида божхона расмийлаштирувидан ўтказиш борасида божхона ходимлари томонидан 24 соат давомида яқиндан ёрдам кўрсатилмоқда.

21.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг