Бухоро вилояти божхона бошқармаси Бухоро ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари навбатдаги қонунбузарликка чек қўйишди.
Вилоятда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хориждан олиб келинган “қозиқ” товарлари электрон шаклда тақдим қилинган декларацияга асосан божхона тўловларидан имтиёз қўлланган ҳолда рўйҳатга олинган.
Бироқ ўрганилиш жараёнида товарлар ҳақида маълумотлар ҳужжатларда нотўғри кўрсатилганлиги ва натижада салкам 237 миллион сўм божхона тўловларидан имтиёзни ноқонуний тарзда қўлга киритишга бўлган уриниш аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
21.08.2020