Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан фуқаро А.З.нинг мурожаатига биноан, Сирдарё вилояти Ховос туманидан оқиб ўтувчи канал бўйидаги дарахтлардан бири холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, дарахтлардан бирининг шох-шаббалари орасидаги танасига мато билан ўраб яширилган 2 дона қутиларнинг ҳар бирида 16 донадан ўқ-дорилар борлиги аниқланди.
ИИВ ЭКБМнинг хулосасига кўра, мазкур 32 дона ўқ-отар қурол ўқлари 9 мм.ли “Макаров”, “Стечкин”, “Кедр” ва “Кипарис” тўппончалари учун мўлжалланганлиги ҳамда жангавор ўқ-дорилар турига кириши шу билан бирга фойдаланишга яроқли эканлиги маълум бўлган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
18.08.2020