Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заргарлик буюмлари жойланган жўнатмалар манзилга етиб бормади
1155
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
 Заргарлик буюмлари жойланган жўнатмалар манзилга етиб бормади

Жумладан, “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига хорижий мамлакатдан юборилган курьерлик жўнатмалари ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, жўнатмалар ичида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, оғирлиги 1539,12 грамм бўлган, умумий қиймати  23 миллион сўмлик заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

15.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг