Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасини олдини олиш юзасидан тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида, фуқаро М.Ш. фуқаро Қ.Ю.дан сотиб олган 323,11 гр. оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситасини шартли харидорга 4 минг АҚШ доллари эвазига сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Шунингдек, фуқаро М.Ш.нинг эгнидаги кийими чўнтагида ҳам 0,27 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, яна бир фуқаро М.А ҳам белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, унинг қўл телефони ғилофи орасида 0,88 грамм ҳамда “Нексия 2” русумли автомашинасининг ҳайдовчи ўриндиғи остида 0,73 грамм оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги фош бўлди.
Тезкор тадбир давомида жами 324.99 грамм “гашиш” гиёхвандлик воситалари қонунбузарлардан ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
18.08.2020