Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яхна чой идишидаги гиёҳвандлик воситалари фош этилди
1293
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Яхна чой идишидаги гиёҳвандлик воситалари фош этилди

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида “Тошкент-Нукус” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро А.А. бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина кабинаси ичидаги 2 дона яхна чой идишларида таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжуд бўлган 746 дона “Трамадол” дори воситалари борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давомида  ушбу гиёҳвандлик моддалари фуқаро Р.Р.га тегишли эканлиги аниқланди.    

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

20.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг