Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида, фуқаро Т.Б. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасида акциз маркалари билан маркаланмаган 3000 қути тамаки маҳсулотлари борлиги маълум бўлди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, “Фарғона-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган, фуқаро М.А. бошқарувидаги яна бир “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Текширув давомида автотранспорт салонида 3000 қути хорижда ишлаб чиқарилган ва акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Тезкор тадбир давомида ашёвий далил сифатида олинган 6000 қути тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати 100 миллион сўмни ташкил қилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
18.08.2020