Афсуски, ушбу яратилган имтиёз ва имкониятларни суистеъмол қилаётган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ҳам учраб турибди.
Хусусан, Андижон вилоятида фаолият юритувчи “Emery-Pharma” масъулияти чекланган жамияти “Андижон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига тақдим этган ҳужжатларга кўра, 2020 йил 3 апрелдаги ташқи савдо шартномасига асосан Хитой давлатидан қиймати 778 минг АҚШ доллари бўлган “стерилизатор комплект газовый марки HDX-20” номли ускуна олиб келганлигини маълум қилган.
Божхона кўриги давомида эса “тиббиёт шиприцлари ва системаси” ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ажратилган имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан олиб келиниши лозим бўлган ускуна ўрнига ҳақиқатда қиймати 8 300 АҚШ доллари бўлган ойна кесишга мўлжалланган “CF6-41-3.6A” маркали ускуна олиб келинганлиги аниқланди.
Гап шундаки, мазкур ҳолатда ушбу корхона томонидан аслида олиб келинмаган ускуна учун мамлакатимиздан жуда кўп миқдордаги валюта маблағларини хорижга ноқонуний олиб чиқиб кетиш режалаштирилган.
Аммо уларнинг бу ҳийласи амалга ошмади.
Иқтисодий хавфсизлигимиз ҳимоячилари ҳисобланувчи божхона ходимларининг синчковлиги натижасида, 778 минг АҚШ доллари миқдоридаги валюта маблағларини юртимиздан асоссиз равишда хорижга чиқариб юборилишини олди олинди.
Ҳозирги синовли кунларда юрт равнақи, аҳоли саломатлигини таъминлашга ҳисса қўшиш ўрнига бу каби қинғирликни содир этган қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар фаолиятига қандай баҳо бериш мумкин.
Ушбу қинғир режани амалга оширишга уринган шахслар энди қонун олдида жавоб беришига тўғри келади.
21.08.2020