Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Наманган-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган фуқаро Ш.Д. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автотранспорти тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасида 220 дона қутига жойланган умумий қиймати 200 миллион сўмлик Аргентинада етиштирилган 3500 килограмм лимон цитрус мевалари борлиги аниқланди.
Тезкор тадбир давомида ушбу цитрус мевалар аслида фуқаро Ю.Ғ.га тегишли эканлиги ва унинг режаси бўйича олиб келинаётгани маълум бўлган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
18.08.2020