Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янгиликлар
Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдиради Баёнотлар

Давлат божхона қўмитаси 2022 йил 17 июнь куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материаллар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

18.06.2022

Оқ йўл Сизга, битирувчилар! Маданий-маърифий тадбирлар

Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида ушбу олий ўқув юртини тугаллаётган битирувчиларга тантанали диплом топшириш тадбири бўлиб ўтди.

18.06.2022

Божхона органларида коррупциявий хавфларни электрон баҳолаш ахборот дастури ишлаб чиқилмоқда Коррупцияга қарши кураш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони 2022 йил 1 декабрга қадар божхона органларида коррупцион хавфларни бошқариш автоматлаштирилган тизимини яратиш вазифа белгиланган.

17.06.2022

"Божхона тарихи" музейига пойтаҳтимизнинг 114-умумтаълим мактабида тахсил олаётган ўқувчиларнинг ташрифи амалга оширилди Маданий-маърифий тадбирлар

Хабарингиз бор, 2022 йил 17 февраль куни божхона тизимини янада ислоҳ қилиш бўйича ўтказилган видеоселекторда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев жуда муҳим ва ҳаётий ташаббусни илгари сурдилар, яъни ҳар бир вилоятда биттадан мактабни танлаб, ёшларни божхона соҳасига ўқувчилик давриданоқ қизиқтиришга қаратилган кенг миқёсдаги ҳаракатлар бошлаб юборилди.

17.06.2022

“Коррупция ва жиноятчиликни олдини олишга барчамиз масъулмиз” шиори остида профилактик учрашув ўтказилди Коррупцияга қарши кураш

Наманган вилоят божхона бошқармасида ходимларнинг ота-она ва оила аъзолари билан коррупцияга қарши курашишда оиладаги муҳит ҳам катта аҳамиятга эканлигини инобатга олган ҳолда учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Наманган шаҳри Бош имом хатиби М.Аббаситдинов иштирок этди.

17.06.2022

Тадбиркорлик ривожи учун ажойиб имконият Ҳуқуқий саводхонлик

Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлар учун кенг қулайлик ва имтиёзлар яратилган. Шундай имтиёзлардан бири, 2018 йил 7 февралида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори бўлиб, унда қуйидаги имтиёзлар 2025-йил 1-январига қадар белгилаб ўтилган:

16.06.2022

“Арқбулоқ” божхона пости ходимлари тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Мамалкатимизда аҳолини айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини кафолатли таъминлаш ҳамда нарх-наволар асоссиз ошишини олдини олиш борасида аниқ мақсадли чоралар амалга оширилиб, аҳолини етарли миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича барча зарур чораларни кўриб борилмоқда.

16.06.2022

Рекламада миллий ва оилавий анъаналарга зид бўлган образлардан фойдаланиш тақиқланади Ҳуқуқий саводхонлик

«Реклама тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ–776-сон, 07.06.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.

16.06.2022

Божхона органларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат, коррупцияга тоқатсизлик позициясини шакллантириш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда Коррупцияга қарши кураш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони 4-иловаси билан “Божхона органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш Дастури” қабул қилинган.

16.06.2022

«Авиа-юклар» ТИФ божхона постида тадбиркорлар учун навбатдаги сайёр қабул ташкил қилинди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Мамлакатимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига кенг қулайликлар яратиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур йўналишда эса божхона ходимлари ҳам ўзларининг зиммаларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан адо этиб келмоқдалар. Жумладан, тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш долзарб масалага айланган.

15.06.2022

Божхона органлари коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги бўйича рейтинг баҳолашдан ўтказилмоқда Коррупцияга қарши кураш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони 4-иловаси билан “Божхона органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш Дастури” қабул қилинган.

14.06.2022

“Товарларни чиқариш ўртача вақти” мавзусида халқаро экспертлар иштирокида ишчи учрашув ташкил этилди Халқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Жорий йилнинг 6-10 июнь кунлари Давлат божхона қўмитасида Жаҳон божхона ташкилоти ва Жаҳон банки экспертлари томонидан “Товарларни чиқариш ўртача вақти” мавзусида семинар ташкил этилди.

10.06.2022

Божхона органларида сайёҳлар учун янги қулайликлар яратилмоқда Матбуот анжуманлари

Самарқанд халқаро аэропортида “Божхона органларида сайёҳлар учун яратилган янги қулайликлар” мавзусида журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилди.

9.06.2022

Божхоначилар ҳарбий дала амалий машғулотларида иштирок этишди Тадбирлар

Жорий йилнинг 13 январь куни Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишда ҳарбий полигонларда яратилган ўзига хос ва ноёб имкониятлардан барча куч ва тизимлари биргаликда самарали ҳамда оқилона фойдаланишни ташкил этиш бўйича топшириқлар берилган эди.

9.06.2022

Гулистон шаҳрида янги барпо этилган корхона вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Гулистон шаҳрида “ММХ PRO” полипропилен қоп маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев, сектор раҳбарлари ва ҳудудий божхона бошқармаси раҳбарияти иштирок этишди.

8.06.2022

«Сариосиё» чегара божхона постида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди Тадбирлар

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Сариосиё» чегара божхона постида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ходимлари билан биргаликда махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

8.06.2022

Хорижлик мутахассислар “Аркбулоқ” божхона пости фаолияти билан танишди Халқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Халқаро экспертлар мамлакатимизнинг божхона тизимида юкларни расмийлаштиш, нотариф тартибга солиш, божхона ва юк операциялари жараёнлари билан танишиш ва ўрганиш доирасида Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Аркбулоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига ташриф буюришди.

7.06.2022

Андижонда божхоначиларнинг билим ва кўникмалари оширилмоқда! Тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сонли Фармони ижроси доирасида божхона ходимларининг малакасини ошириш, уларнинг назарий билимларини амалиётда қўллаш бўйича кўникмаларини орттириш юзасидан Давлат божхона қўмитаси Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари томонидан сайёр ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

7.06.2022

Тилла ва кумушдан ясалган тақинчоқларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди Тезкор хабарлар

Хорижий авиарейс билан Наманган халқаро аэропортига учиб келган фуқаро М.Л.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.

7.06.2022

Наманганда хонадонда хеч қандай хужжатлари бўлмаган телевизорларни ноқонуний сақланаётганлиги фош бўлди Тезкор хабарлар

Наманган вилояти божхона бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорликда Наманган шаҳрида товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

7.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг