Корхонага Хитой давлатидан қиймати 1,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган асбоб-ускуналар олиб келинган бўлиб, бунда божхона органлари томонидан 2,5 млрд. сўмлик божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган.
Янги ишга туширилган ушбу корхонада 180 та янги иш ўрни яратилган бўлиб, лойиҳа қиймати 3,1 млн. АҚШ долларига тенг. Мазкур корхонада йилига 30 млн. дона қоп маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ҳамда маҳсулотларнинг 60 %и МДҲ давлатларига экспорт қилинади.
Божхона ходимлари томонидан корхонанинг масъул вакилларига божхона соҳасида қабул қилинган сўнгги қонун ҳужжатлари ҳақида маълумотлар берилди ва келгусида экспорт-импорт масалаларида яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши юзасидан келишиб олинди.
8.06.2022