Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар ҳарбий дала амалий машғулотларида иштирок этишди
6784
Жорий йилнинг 13 январь куни Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишда ҳарбий полигонларда яратилган ўзига хос ва ноёб имкониятлардан барча куч ва тизимлари биргаликда самарали ҳамда оқилона фойдаланишни ташкил этиш бўйича топшириқлар берилган эди.
Божхоначилар ҳарбий дала амалий машғулотларида иштирок этишди

Мазкур топшириқ ижроси доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қаторида давлат божхона хизмати органлари томонидан ҳам шахсий таркибнинг жанговар тайёргарлик даражасини ошириш бўйича аниқ амалий вазифалар белгилаб олинди.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби томонидан Бухоро гарнизонига қарашли дала майдонида 3 кунлик ҳарбий дала-ўқув машғулотлари ўтказилди.

Округ қўшинларининг масъул ходимлари ҳамроҳлигида ўтказилган машғулотларда тўппончадан ўқ отиш ва ходимларнинг қурол ишлатиш техникаси бўйича тажрибалари оширилди.

9.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг