Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда божхоначиларнинг билим ва кўникмалари оширилмоқда!
6734
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сонли Фармони ижроси доирасида божхона ходимларининг малакасини ошириш, уларнинг назарий билимларини амалиётда қўллаш бўйича кўникмаларини орттириш юзасидан Давлат божхона қўмитаси Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари томонидан сайёр ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Андижонда божхоначиларнинг билим ва кўникмалари оширилмоқда!

Жумладан, шу каби машғулотлар жорий йилнинг 6-7 июнь кунлари Андижон вилояти божхона бошқармасида, Масофавий электрон декларациялаш, ТИФ ва чегара божхона постларида ўтказилди.

Хусусан, божхона кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, соҳа фаолиятига оид қабул қилинган янги ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳиятидан келиб чиқиб, божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш тартиб-таомиллари, айрим товарларнинг ТИФ ТН бўйича тўғри таснифланиши, божхона статистикасини юритишдаги ўзига хос жиҳатлар бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари учун тезкор қидирув фаолияти бўйича алоҳида ўқув-машғулоти ўтказилди.

Бу каби сайёр ўқув машғулотлари божхона ходимларининг билим ва кўникмаларини узлуксиз равишда ошириб боришга хизмат қилади.

Андижон вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

 

Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма катта прокурори

7.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг