Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона органларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат, коррупцияга тоқатсизлик позициясини шакллантириш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда
6524
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони 4-иловаси билан “Божхона органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш Дастури” қабул қилинган.

Ушбу Дастурнинг 4-илова 26-бандида, аудио-, видеоролик, баннер, плакат ва инновацион ахборот-тарғибот материалларидан фойдаланган божхона ходимларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат, коррупцияга тоқатсизлик позициясини шакллантириш бўйича тадбирларни ўтказиш белгиланган.

 Шу боисдан, Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 16 майдаги “Аҳолининг ва божхона ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини (аудио-, видеоролик, баннер, плакат ва инновацион ахборот-тарғибот материалларидан фойдаланган ҳолда) юксалтириш, тизимда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат, коррупцияга тоқатсизлик позициясини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар” Режаси тасдиқланди.

Шунга кўра, божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш, тизимда коррупцион ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар содир этилишини олдини олиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида мунтазам равишда профилактик тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, 2022 йилнинг ўтган даврида:  

  • 51 та умумий йиғилишларда, тезкор мажлисларда ва жамоат учрашувларида ходимлар билан тушунтириш ишлари ўтказилди;
  • ходимларнинг оила аъзолари билан коррупция ва унинг таҳдиди бўйича 1 маротаба учрашув ташкил этилди;
  • 210 маротаба ходимлар билан индивидуал тартибда профилактик тарбиявий ишлар ўтказилди.

Шунингдек, сўнги йилларда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ижроси юзасидан божхона органларида бир қатор мақсадли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, коррупцияга ва бошқа салбий иллатларга самарали қарши курашишни ташкил этиш мақсадида, Давлат божхона қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш сиёсати, божхона қонун-ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар ва коррупция аломатларини фош этишда кўмак кўрсатаётган шахсларни рағбатлантириш ҳамда манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва уни ҳал этиш механизмлари ишлаб чиқилди.

Ҳисобот даврида профилактик мақсадларда фойдаланиш учун “Қасамёдга хиёнат”, “Нафс ўпқонида”, “Коррупция ҳалокатга йўл”, “Коррупцияга ўрин йўқ”, “Пора – юзни қилар қора” “Шукрни билмаган ношукрлар” номли хизматда фойдаланиш ва ички намойиш учун мўлжалланган ҳужжатли видеофильмлар ва 4 та ижтимоий роликлар тайёрланиб божхона ходимлари ва уларнинг яқин қариндошларининг эътиборига етказилди.

Шунингдек, антикоррупцион мазмундаги жами 907 дона (119 дона баннерлар, 24 дона инфографикалар, 64 дона буклетлар, 21 дона флаерлар, 464 дона таҳлилий мақолалар ва рисолалар, 76 дона видеороликлар, 75 дона слайдлар ва 64 дона инновацион ахборот-тарғибот) материаллари ишлаб чиқилиб, божхона обеъктларининг фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларига кўринарли бўлган қисмига жойлаштирилиши таъминланди.

Оммавий ахборот воситаларида, жумладан, телевиденияда 121 маротаба (64), газетада 70 маротаба (56), радиода 158 маротаба (98) ва интернет тармоғида 199 маротаба (134) коррупцияга қарши курашишга бағишланган чиқишлар қилинди.

16.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг