Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона органлари коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги бўйича рейтинг баҳолашдан ўтказилмоқда
6638
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони 4-иловаси билан “Божхона органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш Дастури” қабул қилинган.
Божхона органлари коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги бўйича рейтинг баҳолашдан ўтказилмоқда

Ушбу Дастурнинг 8-бандида, 2022 йилнинг 31 июль кунига қадар божхона органларида коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини рейтинг баҳолашдан ўтказиш топшириғи берилган бўлиб, мазкур вазифа ижросини таъминлаш Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Давлат божхона қўмитасига юклатилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 12 январдаги ПҚ-81-сон  Қарорнинг 2-бандида, 2022 йил 1 февралдан бошлаб рейтинг баҳолаш тизими, эксперимент тариқасида, 1-иловада кўрсатилган ва ўз фаолиятида коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий этаётган давлат ташкилотлари фаолиятига татбиқ этилиши белгиланган. Иловада Давлат божхона қўмитаси ҳам қайд этилган.

Шу боисдан, Агентлик томонидан жорий йилнинг май ойида баҳолаш ишларини олиб бориш учун 5 та йўналишда, 29 та индикатордан иборат “E.Antikor” платформаси ишга туширилди.

Маълумот учун: Баҳолаш ўтказиладиган йўналишлар:

  1. Коррупцияга қарши курашиш бўйича механизм ва ҳуқуқий асосларнинг яратилганлиги ҳамда амалиётга татбиқ этилганлиги;
  2. Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш бўйича тадбирларнинг амалга оширилганлиги;
  3. Ташкилотлар раҳбарларининг коррупцияга қарши муросасиз муносабатни кўрсатувчи хатти-ҳаракатларининг мавжудлиги;
  4. Ходимларнинг коррупцияга қарши курашишга оид ички тартиб-таомиллардан хабардорлиги ҳамда ушбу соҳада билим ва кўникмаларини ошириш бўйича тадбирларнинг амалга оширилганлиги;
  5. Коррупцияга қарши курашиш бўйича тегишли соҳа ёки тармоқ кесимида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирларининг самарадорлиги.

Ҳозирда Давлат божхона қўмитаси томонидан ушбу платформага йўналишлар ва индикаторлар бўйича маълумотлар киритилиб, баҳолаш ишларини олиб бориш учун Агентликка юборилди. Баҳолаш 2022 йил 30 июнга қадар якунланиши белгиланган.

14.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг