Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Сариосиё» чегара божхона постида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ходимлари билан биргаликда махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Унда, санкцияланмаган ионлаштирувчи нурланиш манбаси аниқланганда, тегишли тузилмаларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари ва инсонларни зарарсиз жойларга эвакуация қилиш бўйича кўникмалар яна бир бор синовдан ўтказилди.