Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда хонадонда хеч қандай хужжатлари бўлмаган телевизорларни ноқонуний сақланаётганлиги фош бўлди
7697
Наманган вилояти божхона бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорликда Наманган шаҳрида товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Наманганда хонадонда хеч қандай хужжатлари бўлмаган телевизорларни ноқонуний сақланаётганлиги фош бўлди

Тезкор тадбир давомида Наманган шаҳрида Меҳнатобод МФЙда яшовчи фуқаро Э.Г.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу хонадонда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, сифати кафолатланмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 368 млн. сўмлик 145 дона телевизорлар ҳамда 3 дона кондиционер ички огрегатларини ноқонуний равишда ўз яшаш хонадонидан “ЯМА” сифатида фойдаланиб сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

7.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг