Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
«Авиа-юклар» ТИФ божхона постида тадбиркорлар учун навбатдаги сайёр қабул ташкил қилинди
6753
Мамлакатимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига кенг қулайликлар яратиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур йўналишда эса божхона ходимлари ҳам ўзларининг зиммаларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан адо этиб келмоқдалар. Жумладан, тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш долзарб масалага айланган.
«Авиа-юклар» ТИФ божхона постида тадбиркорлар учун навбатдаги сайёр қабул ташкил қилинди

Шу боисдан “Тошкент -АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплексининг «Авиа-юклар» ТИФ божхона постида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди. Мазкур учрашувда "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси раҳбарияти ва масъул ходимлари ҳамда 30 дан зиёд тадбиркорлар иштирок этишди.

Сайёр қабул давомида ташқи иқтисодий фаолият йўналишига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалиётга тадбиқ этилиши, тадбиркорларнинг мавжуд муаммолар муҳокамаси ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган долзарб вазифалар ўртага ташланиб, атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, тадбиркорларнинг фаолияти давомида учраётган бир қатор масалалар юзасидан мутасадди ходимлар томонидан керакли маълумот ва тушунтиришлар берилди.

15.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг