Фуқарога божхона назоратидан ўтишда товарларни Ўзбекистонга олиб кириш меъёрлари ҳамда икки йўлакли тизимдан ҳаракатланиш тартиби тушунтирилгандан сўнг онгли равишда “яшил” йўлакдан ҳаракатланган вақтида, унга тегишли бўлган бир дона қора рангли сумкаси рентген қурилмаси орқали божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, ушбу фуқаро 112,15 грамм оғирликдаги 17 дона тилладан ишланган тақинчоқлар ҳамда 115,25 грамм оғирликдаги 14 дона кумушдан ясалган заргарлик буюмларини юртимизга ноқонуний олиб киришга уринганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
7.06.2022