Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хорижлик мутахассислар “Аркбулоқ” божхона пости фаолияти билан танишди
6826
Халқаро экспертлар мамлакатимизнинг божхона тизимида юкларни расмийлаштиш, нотариф тартибга солиш, божхона ва юк операциялари жараёнлари билан танишиш ва ўрганиш доирасида Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Аркбулоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига ташриф буюришди.
Хорижлик мутахассислар “Аркбулоқ” божхона пости фаолияти билан танишди

Жаҳон банкининг халқаро маслаҳатчилари Robert Struthers, Violane Konar-Leacy ва Жаҳон божхона ташкилоти вакили Amirul Ifranдан иборат делегация божхона постида божхона назоратининг замонавий усуллари, ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида ахборот тизимлари ва Хавфларни бошқариш тизимининг қўлланилиши ҳамда божхона юк декларацияларининг расмийлаштириш жараёнлари билан танишишди.

Мутахассислар бугунги кунда божхона расмийлаштируви жараёнида сарфланаётган вақт унумдорлигини ижобий баҳолаб, божхона назоратида жорий этилаётган бу каби жараёнлар халқаро стандартларга мос эканлигини таъкидлаб ўтишди.

7.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг