Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлик ривожи учун ажойиб имконият
6268
Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлар учун кенг қулайлик ва имтиёзлар яратилган. Шундай имтиёзлардан бири, 2018 йил 7 февралида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори бўлиб, унда қуйидаги имтиёзлар 2025-йил 1-январига қадар белгилаб ўтилган:

-иш берувчининг туризм соҳасида фаолият кўрсатиш бўйича лицензияга эга бўлган субектлардан ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун республика бўйлаб туристик йўлланмаларни сотиб олиш харажатлари ходимнинг даромади сифатида кўриб чиқилмайди ҳамда юридик шахсдан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқишда чегириб қолиниши;

-жисмоний шахсларнинг солиққа тортиладиган даромадлари Ўзбекистон Республикаси бўйлаб туристик йўлланмаларни туризм соҳасида фаолият кўрсатиш бўйича лицензияга эга бўлган субектлардан сотиб олишга йўналтирилган харажатлар суммасига камайтирилади. Бунда туристик йўлланма (айирбошланадиган ваучер), авиа ва темир йўл чипталари, автотранспорт ташкилотларининг ҳисоб-фактуралари (чипталари) ва жойлаштириш воситалари чеклари тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланиши;

-туризм соҳасида фаолият кўрсатадиган субектларнинг солиқ солинадиган базаси Ўзбекистон туризм бренди ва “Uzbekistan.travel” сайти рекламаси бўлган босма маҳсулотларни (хариталар, рисолалар, буклетлар, флаерлар ва бошқалар), сувенир ва қадоқлаш маҳсулотларини (сумкалар, пакетлар, мактаб дафтарлари, ёрлиқлар, ғилофлар, кийим-кечаклардаги ва ошхона анжомларидаги ёзувлар) тайёрлаш ва чоп этишга йўналтириладиган харажатлар суммасига камайтирилиши келтириб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз: ушбу имтиёзлар 2025-йил 1-январга қадар амал қилади. Тадбиркорлик фаолиятига давлат томонидан берилаётган имтиёзлардан фойдаланиш бизнесингиз ривожига ва унинг кенгайиши учун ажойиб имкониятлар эшигини очади.

16.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг