Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Коррупция ва жиноятчиликни олдини олишга барчамиз масъулмиз” шиори остида профилактик учрашув ўтказилди
6891
Наманган вилоят божхона бошқармасида ходимларнинг ота-она ва оила аъзолари билан коррупцияга қарши курашишда оиладаги муҳит ҳам катта аҳамиятга эканлигини инобатга олган ҳолда учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Наманган шаҳри Бош имом хатиби М.Аббаситдинов иштирок этди.
“Коррупция ва жиноятчиликни олдини олишга барчамиз масъулмиз” шиори остида профилактик учрашув ўтказилди

Учрашувни бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Бакиев очиб, даставвал ташриф буюрганликлари учун ота-оналарга ўз миннатдорчилигини билдириб, уларга Муҳтарам юртбошимиз томонидан божхона соҳасига берилаётган эътибор, яратилган қулай шарт шароитлар ҳақида қисқача тўхталди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев хузурида 2022 йил 17 февраль кунги божхона ходимлари билан ўтказилган тарихий мулоқоти тўғрисидаги ҳамда “Шукурни билмаган ношукурлар” видеороликларини тадбир иштирокчиларига намойиш этилди.

Наманган шаҳри Бош имом хатиби М.Аббаситдинов, йиғилиш қатнашчиларига экстремизм, терроризм таҳдидлари тўғрисида, коррупция, порахўрлик, таъмагирлик, ходимларни нопок йўлларга киришидан қайтариш мавзуларида тушунтиришлар бериб, бундай ҳолатларни олдини олишда барча бирдек масъул эканлиги айтиб ўтилди.

Учрашув давомида ота-оналар билан фарзандларининг хаётига, касбига бўлган эътиборлари тўғрисида аноним сўровномалар ўтказилди.

Божхона ходимларининг ота-оналари божхона ходимларига хизматни ўташлари учун яратилган шарт шароитлар, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси ҳамда фарзандалринг келажаги учун қайғураётган тизим раҳбарларига миннатдорчиликлар билдириб, Ватанимиз иқтисодий хавфсизлиги йўлида олиб бораётган шарафли касбларига омадлар тилашди.

Навоий вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

 

Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма катта прокурори

 

17.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг