Женевада Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Халқаро автомобиль ташувчилар уюшмаси ва Ўзбекистоннинг Швейцариядаги доимий ваколатхонаси вакилларидан иборат мамлакатимиз делегацияси БМТ Европа иқтисодий комиссияси транспорт ва божхона масалалари бўйича ишчи гуруҳининг Халқаро автомобиль транспорти китобчасидан фойдаланган ҳолда халқаро юк ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси бўйича Маъмурий қўмита 72-сессияси масалаларига алоқадор 154-йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда “Дунё” АА мухбири хабар бермоқда.
12.02.2020
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда Жаҳон божхона ташкилотининг Контейнерда ташувлар устидан назорат Глобал дастури доирасида мамлакатимизга ташриф буюрган Афғонистон Молия вазирлиги Божхона департаментининг 14 нафар ходимлари ташкил топган делегация Давлат божхона қўмитасида бўлди.
28.01.2020
Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказидаги таҳсилни якунлаган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияcи ҳамда Арманистон Республикаси Давлат даромадлари қўмитаси ходимларига сертификатларни топшириш маросими ҳамда кинологларнинг хизмат итлари иштирокидаги кўргазмали чиқишлари бўлиб ўтди.
27.12.2019
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган фаол конструктив ташқи сиёсат самараси ўлароқ Ўзбекистонга бўлган халқаро қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Буни бугун бўлиб ўтаётган сайлов жараёнларида кўп сонли халқаро кузатувчиларнинг иштирок этаётганлиги ҳам тасдиқлайди.
22.12.2019
Миллий кинология марказида Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг ўқув ишлари бўйича проректори, профессор Бахтиёр Нарзиев иштирокида "Хизмат итларида учрайдиган касалликлар, даволаш ва уларни олдини олиш" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
12.12.2019
Давлат божхона қўмитасида Туркия Буюк Миллат Мажлиси режалаштириш ва бюджет ишлари бўйича комиссияси раиси Лютфи Элван билан учрашув бўлиб ўтди.
6.12.2019
Таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Россия Федерацияси Федерал божхона хизмати ўртасида Кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумга асосан, 2019 йил 21 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари кенгашининг 70-йиғилиши жорий йилнинг 20-22 ноябрда бўлиб ўтди.
21.11.2019
2019 йил 20-22 ноябрь кунлари Ўзбекистон Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 70-йиғилишига мезбонлик қилмоқда.
21.11.2019
Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастурининг вазирлар даражасидаги конференцияси тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Осиё тараққиёт банки вице президенти Шисинь Чен пойтахтимиздаги замонавий логистика маркази ва бу ердаги «Арк булоқ» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости билан танишди.
15.11.2019
Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Кунио Микурия Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувдан сўнг божхона соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзаро алмашинувларни фаоллаштириш юзасидан ўз фикрларини баён этди.
15.11.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 ноябрь куни Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастурининг вазирлар даражасидаги конференциясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрида бўлиб турган Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Кунио Микурияни қабул қилди.
14.11.2019
Аввал хабар берганимиздек, 2019 йил 11-12 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия божхона хизматлари раҳбарлари иштирокидаги Қўшма божхона кенгашининг 1-йиғилиши бўлиб ўтди.
13.11.2019
2019 йил 11-12 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия божхона хизматлари раҳбарлари иштирокидаги Қўшма божхона кенгашининг 1-йиғилиши бўлиб ўтди.
12.11.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойида Америка Қўшма Штатларига амaлга оширган расмий ташрифи доирасида «Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклик янги даврининг бошланиши» деб номланган Қўшма баёноти қабул қилинган.
26.10.2019
Аввал хабар берганимиздек, 2019 йил 24-25 октябрь кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро божхона форумида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси делегацияси ҳам муносиб иштирок этмоқда.
25.10.2019
2019 йил 24-25 октябрь кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро божхона форумида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Раиси Муротжон Азимов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда.
25.10.2019
2019 йилнинг 15-17 октябрь кунлари Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида Марказий Осиё давлатларининг чегараларини бошқаришга кўмаклашиш Дастури (BOMCA) доирасида Ўрта Осиё давлатларининг чегара ва божхона ўқув юртларининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтди.
18.10.2019
17.10.2019
Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси божхона хизматлари вакилларининг икки давлат ўртасидаги ташқи савдонинг божхона статистикаси маълумотларини таққослаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси божхона хизматлари вакилларининг Давлат божхона қўмитасида хавфни бошқариш тизими ва “Соддалаштирилган божхона йўлаги” механизмининг фаолияти билан танишишга доир икки томонлама учрашувлар дастури доирасида меҳмонлар 4 октябрь куни Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишдилар.
4.10.2019
Давлат божхона қўмитаси бош инспектори Улуғбек Таджиев мазкур ташкилотнинг Карьерани ошириш дастури доирасида эндиликда Жаҳон божхона ташкилотининг Божхона хизматлари салоҳиятини мустаҳкамлаш бўлимида фаолият олиб боради.
28.09.2019