Мазкур йиғилиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти ва Россия Божхона академияси ўртасида Кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш соҳасида 2020-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди.
Ушбу ҳужжат томонларга дарсликларни ишлаб чиқиш ва биргаликда нашр этиш, томонларнинг илмий журналларида илмий мақолаларни чоп этиш, профессор-ўқитувчиларни ўзаро тажриба алмашиш, узлуксиз касбий таълимнинг қўшимча маҳорат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, қизиқтирган мавзуларда "Онлайн" режимида масофавий маърузалар ўтказиш каби бир қатор ташкилий ва амалий чораларни ўз ичига олади. Ушбу тадбирлар таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини мустаҳкамлашга ёрдам беради ҳамда долзарб ва истиқболли йўналишлардаги ҳамкорликни кучайтиради.
21.11.2019