Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Халқаро божхона форуми: Ўзбекистон эътибор марказида!
1766
Аввал хабар берганимиздек, 2019 йил 24-25 октябрь кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро божхона форумида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси делегацияси ҳам муносиб иштирок этмоқда.
Халқаро божхона форуми: Ўзбекистон эътибор марказида!

Форумнинг бугунги иш куни ҳам ёрқин лаҳзаларга бой бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси делегацияси томонидан ташкиллаштирилган экспозиция бугун ҳам форумга ташриф буюрувчилар билан гавжум бўлди.

.

Хусусан, Тожикистон божхона хизмати раҳбари Ҳуршед Каримзода ҳам Ўзбекистон экспозициясидаги маълумотлар билан яқиндан танишиб, божхона органларига жорий қилинаётган илғор усулларга юқори баҳо берди.

Шунингдек, Ҳ.Каримзода билан учрашув доирасида божхона соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни келгусида янада яхшилаш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Форумга ташриф буюрган Россия божхона хизмати фахрийлари ҳам Ўзбекистонда бугунги кунда олиб борилаётган оқилона сиёсат ва кенг миқёсдаги ислоҳотларни диққат билан кузатиб боришаётганини билдиришди.

Хусусан, миллий божхона тизимидаги илғор тажрибаларни халқаро миқёсда тарғиб қилиш ва бошқа давлатларга ҳам тавсия қилиш муҳим эканлигини қайд этишди.

25.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг