Бугун форумнинг дастлабки тадбири “Божхона тизимининг халқаро замонавий иқтисодий муносабатлардаги ўрни” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.
Муҳокамаларда иштирокчилар замонавий дунёда келгусида божхонанинг ўрни қандай бўлади, рақамли божхонани жорий қилиш орқали унинг тараққиётини янги босқичга кўтариш масалалари кенг муҳокама қилинди.
Божхона маъмуриятчилигини янада соддалаштириш ва божхона операциялари учун сарфланадиган вақтни янада қисқартириш юзасидан ўзаро фикр мулоҳазалар алмашилди.
Форум давомида Туркия Савдо вазири ўринбосари - Божхона хизмати Раҳбари Гонжа Йилмаз Батур билан учрашув
Эслатиб ўтамиз, Халқаро божхона форуми 1999 йилдан бери Россияда ўтказиб келинган анаънавий “Божхона хизмати” йиллик кўргазмасининг янгича форматидир. Бу йил мазкур тадбир халқаро аҳамият касб этиб, энди унда дунёнинг 27 та давлатидан ташриф буюрган 110 дан ортиқ делегациялар ўзларининг интерактив-кўргазмали экспозициялари билан иштирок этишмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси делегацияси томонидан ташкиллаштирилган экспозиция ҳам форум иштирокчиларида алоҳида қизиқиш уйғотмоқда.
Форум давомида Давлат божхона қўмитаси Раиси Муротжон Азимов Россия Федерал Божхона хизмати Рахбари В.И.Булавин билан учрашди
Хусусан, Россия, Озарбайжон, Марказий Осиё давлатлари ва бошқа мамлакатлар божхона хизматлари раҳбарлари Ўзбекистон экспозициясида бўлиб, ўзларининг илиқ фикрларини билдиришди. Беларусь Давлат божхона қўмитаси раиси Ю.А.Сенько ҳам Ўзбекистон божхона тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди.
-
-
Козоғистон Давлат даромадлари қўмитаси раиси М.Е.Султангазиев экспозиция билан танишмоқда
Экспозициядаги Давлат божхона хизмати органлари фаолиятига доир видеороликлар ва кўргазмали тақдимотлар намойишида соҳага жорий қилинган энг сўнгги ютуқлар ҳақида батафсил ҳикоя қилинмоқда.
Хусусан, иқтисодий манфаатлар ҳимояси ва иқтисодий хавфсизлик таъминоти, тезкор ва самарали божхона назорати, тўлиқ ва тўғри ундирилган божхона тўловлари, контрабанда ва божхона қоидабзуларликларига қарши муросасиз кураш, ташқи савдо операцияларининг билвосита мониторингини йўлга қўйиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида алоҳида сўз юритилган.
Форум қатнашчиларида Ўзбекистонда жорий қилинган Хавфни бошқаришнинг илғор миллий тизими, кенг миқёсда амалиётга татбиқ замонавий ахборот технологиялари, Жаҳон божхона ташкилоти томонидан тан олинган минтақадаги ягона Миллий кинология маркази фаолияти, кадрларни касбий тайёрлашнинг янги тизими ва тобора кенгаяётган халқаро алоқалар алоҳида қизиқиш уйғотди.
Умумий ҳисобда бу йил форум 2 мингдан ортиқ қатнашчиларни қамраб олган.
Экспозицияга ташриф буюрган меҳмонлар нафақат мамлакатимиз божхона хизмати органларининг илғор ютуқлари билан танишишди балки ўзларини жаннатмакон юрт ва меҳмондўст ўзбек халқи бағрида ҳис қилишди.
Форум тафсилотларини Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайти орқали кузатиб боринг.
25.10.2019