Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, ташувчилар ва жисмоний шахслар диққатига!
2411

Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси расмий маълумотига кўра, Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикаси билан чегарада жойлашган “Б.Конисбаев” чегара ўтказиш пунктида қайта қуриш ва кенгайтириш ишлари олиб борилиши муносабати билан, 2019 йилнинг 1 ноябридан бошлаб мазкур чегара ўтказиш пунктида пиёда равишда ҳаракатланаётган жисмоний шахслар, енгил автотранспорт ва 3,5 тоннагача юк кўтариш қобилиятига эга бўлган юк автотранспорт воситаларининг ҳаракати 2020 йилнинг 1 ярмига қадар тўхтатилиши билдирилган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси товар ҳамда транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтувчи ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, ташувчилар, енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ва пиёда равишда ҳаракатланувчи жисмоний шахсларга вақтларини тежаш, сарф-харажатларнинг олдини олиш мақсадида ўзбек-қозоқ чегарасида жойлашган бошқа муқобил ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишлари мумкинлигини маълум қилади.

Эслатиб, ўтамиз, Қозоғистоннинг “Б.Конисбаев” чегара ўтказиш пункти Тошкент вилояти Чиноз туманидаги “Яллама” чегара ўтказиш пунктига туташ ҳисобланади.

17.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг