2018 йил 18 сентябрь куни Давлат божхона қўмитасида Давлат божхона хизмати органлари ҳузурида иш бошлаган Жамоатчилик Кенгашининг илк мажлиси бўлиб ўтди.
19.09.2018
Навоий халқаро аэропортида божхона, фитосанитар, ветеринар ва санитар-эпидемиологик назорат ходимларининг ишчи учрашуви ташкил қилинди.
18.09.2018
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларни ўқитиш таълим марказида ушбу марказ тарбияланувчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
13.09.2018
Сурхондарё вилоят божхона бошқармаси томонидан божхона органларида мавжуд бўш лавозимларни муносиб номзод кадрлар билан жамлаш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
13.09.2018
Инсон доимо яхшилик қилишга интилиб яшайди. Айниқса, қилинаётган хайрли амаллар кимнингдир соғлиғини сақлашга, ҳаётини узайтиришга кўмак бераётган бўлса, инсон учун бундан-да ортиқ бахт бўлмаса керак.
10.09.2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёенинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” 2018 йил 28 августдаги Фармони билан бир гуруҳ божхона ходимлари ҳам давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланишди.
28.08.2018
Одамзот учун ўзидаги энг қимматли нарсаси - ўз қонини беғараз муҳтожларга топширишдек хайрли иш бўлмаса керак. Шу зайлда донорлар қонга муҳтож бўлган минглаб инсонлар ҳаётини сақлаб қоладилар.
28.08.2018
Самарқанд вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари учун трансмиллий жиноятчиликка қарши кураш олиб боришда қидирув, текширув ва профил тузиш мавзусида ўқув курслари ташкил қилинди.
26.08.2018
Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги ва муқаддас Қурбон ҳайити арафасида ташкил этилган ҳашарда республикамиз божхоначилари ҳам фаол иштирок этиб, божхона бошқармалари, чегара-божхона постлари ва бошқа таркибий тузилмаларда кенг кўламдаги ободонлаштириш-тозалаш ишларини амалга оширишди. Қуйида ҳудудларда ўтказилган ҳашарлардан фоторепортажни тақдим қиламиз.
18.08.2018
Халқаро пресс клуби божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги стратегик вазифаларга бағишланган махсус сессия ташкил қилди. Сессияда Давлат божхона қўмитаси Раҳбарияти, таркибий тузилмалар бошлиқлари, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари, тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.
9.08.2018
Ўзбекистон Республикаси божхона постларини катта ҳажмдаги сканер қурилмалари билан жиҳозлаш лойиҳаси доирасида Хитой Халқ Республикасининг грант маблағлари ҳисобидан тақдим этилган RF6010-русумли темир йўл вагонларини сканер қилувчи инспекцион-кўрик мажмуасини (ИКМ) Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Чуқурсой техник идора” чегара божхона пости тасарруфига топширишга бағишланган тадбир ўтказилди.
3.08.2018
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Давлат божхона қўмитасининг Фарғона вилояти божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилот фаолиятини ташкил этилганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Шундай бўлсада, 2018 йилнинг I ярим йиллиги давомида давлатимизнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш, божхона тизимини ривожлантиришга, соҳада эришилаётган ютуқларга қўшаётган ҳиссалари учун вилоят божхона бошқармасининг 3 нафар ёш ходимлари раҳбарият томонидан рағбатлантирилишига улгурилди.
3.08.2018
Мамлакатимизда нашриётлар ҳамда матбаа соҳасининг давлат томонидан кенг қўллаб-қувватланиши замирида аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, фуқароларнинг ахборот ва сўз эркинлиги ҳамда ён-атрофда содир бўлаётган воқеаларга ўз муносабатини эркин ифода этиш ҳуқуқини таъминлаш, қолаверса, амалга оширилаётган буюк бунёдкорлик ишлари моҳиятини етказиш каби эзгу мақсадлар мужассамдир.
3.08.2018
Мамлакатимизнинг Тожикистон Республикаси билан қўшничилик муносабатлари, дўстлик ришталари ҳамда ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланиши, қўшни давлатга бориш-келишдаги тўсиқларга барҳам бериш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
3.08.2018
Фуқароларнинг виждон эркинлиги ва диний эътиқодга бўлган конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 364-сон Қарорига мувофиқ, муқаддас қадамжоларга сафар қиладиган юртдошларимиз учун қатор қулайликлар яратилмоқда.
3.08.2018
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги “Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда фуқароларнинг виждон эркинлиги ва диний эътиқодга бўлган конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш, «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ишларнинг самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.
2.08.2018
“30 июль – Халқаро одам савдосига қарши курашиш куни” муносабати билан Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида Сергели тумани Прокуратураси ҳамда Сергели тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда “Одам савдоси жинояти ва унинг аянчли оқибатлари” мавзусида семинар ўтказилди.
27.07.2018
Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди билан ҳамкорликда “Давлат божхона хизмати органларида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқаларни йўлга қўйишнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар-тренинг ташкил қилинди.
20.07.2018
Сурхондарё вилоят божхона бошқармаси томонидан божхона органларида мавжуд бўш лавозимларни муносиб номзод кадрлар билан жамлаш мақсадида олиб борилаётган чора-тадбирлар доирасида божхона органлари хизматига кириш истагида бўлган интеллектуал салоҳиятли номзодлар билан яқиндан суҳбат ўтказилди.
19.07.2018
Божхона соҳасидаги янгиликларни кенг жамоатчиликка ўз вақтида етказиш мақсадида Наманган вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти иштирокида Наманган вилояти телерадиокомпаниясининг “Юзма-юз” теледастури орқали тўғридан-тўғри эфирда очиқ мулоқот ташкил этилди.
14.07.2018