Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбирлар
Билимли авлод – буюк келажакнинг кафолатидир Тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида мамлакатимиз аҳолисининг қарийб ярмини ташкил этадиган ёшлар билан ишлаш масаласи, бундан буён ҳам энг асосий вазифаларимиздан бири бўлиб қолиши, ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси фаолиятини янада кенгайтириш зарурлиги, фарзандларимизни турли хил радикал ва зарарли ғоялар таъсирига тушиб қолишига йўл қўймаслик – асосий вазифамиз эканлиги, бу борадаги ишларни янгича ёндашувлар билан давом эттиришимиз кераклиги қайд этилди.

14.02.2019

Бухорода жамоа шартномалари бажарилиши якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Тадбирлар

Куни кеча Давлат божхона қўмитаси ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тасдиқланган жадвал асосида Бухоро вилояти божхона бошқармасида жамоа шартномалари бажарилиши якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

14.02.2019

“Заҳириддин Муҳаммад Бобур – умумармия ёшлари нигоҳида” мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди Тадбирлар

Буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолиятидаги ёрқин мисолларни тарғиб қилиш орқали ёшлар ва ҳарбий хизматчиларда жасурлик ва мардлик, фахр ва ифтихор туйғуларини ошириш, шунингдек, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг маънавий-маърифий билимларини мустаҳкамлаш, уларда ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига содиқлик туйғусини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Хоразм вилояти божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилотида ёш божхоначилар ўртасида — ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан “Заҳириддин Муҳаммад Бобур – умумармия ёшлари нигоҳида” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.

14.02.2019

Миллий кинология марказида халқаро экспертлар иштирокида кўргазма ташкил этилади Тадбирлар

Миллий кинология марказида жорий йилнинг апрель ойида илк бор Ўзбекистон кинология федерацияси билан ҳамкорликда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳисобидаги турли зотдаги хизмат итларининг экстерьери ва зотдорлик даражасини баҳолаш бўйича халқаро экспертлар жалб қилинган ҳолда миллий кўргазма ўтказиш режалаштирилган.

14.02.2019

Ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳа ривожида муҳим аҳамиятга эга Тадбирлар

Барчамизга маълумки, бугун юртимизда барча соҳалар қатори божхона соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

14.02.2019

Миллий кинология маркази ходимлари иншолар танловида муносиб иштирок этишди Тадбирлар

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ташаббуси билан Сергели туманида фаолият олиб бораётган ташкилотлар ўртасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан “Бобур – умумармия ёшлари нигоҳида” мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди. Унда Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.

14.02.2019

Билим ва тажрибани мунтазам ошириб бориш – муҳим вазифа Тадбирлар

Бугунги кунда муҳтарам юртбошимиз раҳнамолигида ҳар бир соҳада туб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Юртимизнинг фаровонлиги, бунданда гуллаб яшнаши учун кўплаб қонун ва қарорлар ишлаб чиқилмоқда.

13.02.2019

Хоразм вилояти божхоначилари очиқ мулоқотда иштирок этишди Тадбирлар

Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар, тизимдаги янгиликларни кенг жамоатчиликка ўз вақтида етказиш мақсадида, бошқарма ходимлари иштирокида вилоят телерадиокомпаниясининг “Муносабат” кўрсатуви орқали тўғридан-тўғри эфирда очиқ мулоқот ташкил этилди.

12.02.2019

Божхоначилар ҳарбий хизматчилар билан очиқ мулоқотда бўлишди Тадбирлар

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳамкорлигида Нукус шаҳридаги 21131-ҳарбий қисм аскарлари билан Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига ўқишга кириш истагида бўлган ҳарбий хизматчилар билан учрашув ўтказилди.

8.02.2019

Мурожаатлар доимо эътиборда! Тадбирлар

Маълумки, бугун мамлакатимизда аҳолини қийнаётган масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш, халқ дардига шерик бўлиб, ташвишларини аритиш ҳар бир раҳбар, ҳар қайси мутасадди шахснинг муҳим вазифаларидан бирига айланди.

1.02.2019

Божхоначилар тадбиркорларга таянч бўлмоқда Тадбирлар

Божхона соҳасидаги ўзгаришлар, янги қабул қилинаётган қонун ва қонуности ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига тушунтириш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси мутасадди ходимлари томонидан “Нукус” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида учрашув ташкил этилди.

1.02.2019

Миллий кинология марказида жаҳон чемпиони билан учрашув бўлиб ўтди Тадбирлар

Божхона органлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спортнинг оммавийлигини таъминлашга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

31.01.2019

“Темур тузуклари” билимдонлари аниқланди Тадбирлар

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳарбий касбга қизиқишини, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳамда маънавий билимларини янада ошириш мақсадида ҳарбий хизматчилар ўртасида “Темур тузуклари” викторинаси ташкил этилди.

30.01.2019

Миллий кинология марказида байрам тадбири бўлиб ўтди Тадбирлар

26-январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни ҳамда Марказда бошланғич курс тайёргарлигидан ўтаётган 10 нафар тингловчиларни “Божхона органи ходимининг қасамёди”ни қабул қилиш муносабати билан Миллий кинология марказида тантанали тадбир бўлиб ўтди

27.01.2019

“Бекобод” темир йўл чегара божхона постида темир йўл вагонларини сканер қилувчи инспекцион-кўрик мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди Тадбирлар

Сўнгги икки йилда республикамизда ташқи савдо айланмаси янада кенгайиб, халқаро юк ташиш ҳажми ҳам тобора ўсиб бормоқда. Бу эса товарларнинг экспорти ва импорти жараёнида божхона назорати учун сарфланадиган вақтни янада қисқартиришни тақозо этади.

25.01.2019

Танқидий таҳлил фаолиятимизнинг кундалик қоидаси бўлиши керак: Сирдарё вилояти божхонасида мурожаатлар таҳлили Тадбирлар

Бугунги кунда Сирдарё вилояти божхона бошқармасида мурожаатлар билан ишлашда амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиниши, мурожаатлар бўйича масалани жойнинг ўзида ҳал қилинишига эътибор кучайтирилган.

22.01.2019

Навоийда инвестицион дастурлар ўрганилди Тадбирлар

Мамлакат барқарор иқтисодиётининг муҳим омилларидан бири инвестициядир. Бунда айниқса тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг аҳамияти юқори.

19.01.2019

Фарғона вилоят божхона бошқармаси очиқ мулоқотда иштирок этди Тадбирлар

Фарғона вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва божхона тартиб қоидаларини кенг жамоатчиликка етказиш борасида ҳамда Муҳтарам Юртбошимизнинг 2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларидан келиб чиқиб бир қатор мутасадди давлат органлари билан ҳамкорликда 2019 йил давомида амалга оширилиши кўзланаётган ишлар юзасидан кенг оммага вилоят телерадиокомпанияси орқали узатиладиган “Очиқ мулоқот” кўрсатувида маълумот беришди.

17.01.2019

“Сариосиё” темир йўл чегара божхона постида замонавий инспекцион кўрик мажмуаси фойдаланишга топширилди Тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан товарлар, қурол-яроғ ва гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний олиб ўтилишини олдини олиш, божхона чегарасини кесиб ўтаётган транспорт воситалари ва юкларнинг самарали божхона кўригини таъминлаш, божхона тартиб-таомилларини тезлаштириш мақсадида чегара божхона постларини энг замонавий катта ҳажмдаги сканер қурилмалари билан жиҳозлаш божхона органларининг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланган.

17.01.2019

Қаршида божхона ходимлари инвестицион лойиҳаларни амалга оширилишида ўз ҳиссаларини қўшмоқда Тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис Палатасига йўллаган Мурожаатномаси ҳамда жорий йилда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида бажарилиши лозим бўлган долзарб вазифалардан келиб чиқиб, божхона идоралари томонидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

16.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг