Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Заҳириддин Муҳаммад Бобур – умумармия ёшлари нигоҳида” мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди
1953
Буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолиятидаги ёрқин мисолларни тарғиб қилиш орқали ёшлар ва ҳарбий хизматчиларда жасурлик ва мардлик, фахр ва ифтихор туйғуларини ошириш, шунингдек, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг маънавий-маърифий билимларини мустаҳкамлаш, уларда ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига содиқлик туйғусини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Хоразм вилояти божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилотида ёш божхоначилар ўртасида — ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан “Заҳириддин Муҳаммад Бобур – умумармия ёшлари нигоҳида” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.
“Заҳириддин Муҳаммад Бобур – умумармия ёшлари нигоҳида” мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди

Танловда бошқарма аппарати ҳамда божхона постлари ходимларидан жами бўлиб 10 нафар ёш ходимлар қатнашди ва якуни бўйича биринчи ва иккинчи ўринни мос равишда Маткаримова Ирода ва Бағиев Ўткирлар қўлга киритишди.

Ўз навбатида бошқармада ғолиб деб топилган ходимлар танловнинг вилоят босқичида ҳам фаол иштирок этишди ва танлов якунига кўра бошқарма инспектори Бағиев Ўткир танловнинг вилоят босқичида фахрли 2-ўринни эгаллаб, ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Мазкур маърифий тадбирлар ёш ходимларни билимини бойитиш, тафаккурини чархлаш, маънавиятини юксалтириш, миллий адабиётимизга, китобга бўлган меҳрини янада кучайтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

14.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг