Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мурожаатлар доимо эътиборда!
2049
Маълумки, бугун мамлакатимизда аҳолини қийнаётган масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш, халқ дардига шерик бўлиб, ташвишларини аритиш ҳар бир раҳбар, ҳар қайси мутасадди шахснинг муҳим вазифаларидан бирига айланди.
Мурожаатлар доимо эътиборда!

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан ҳам талай ишлар амалга оширилиб юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларига ижобий ечим топилиши билан бирга доимий тарзда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Навбатдаги сайёр қабул Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан “Айритом” чегара божхона постида пост орқали доимий ҳаракатланувчи Афғонистон Ислом Республикаси фуқаролари ва тадбиркорлари билан ўтказилди. Учрашувда, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов, ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий қисм командири Э.Раҳмонов, божхона пости бошлиғи Ш.Бабаев ва масъул бўлимлар фуқаролардаги мавжуд муаммоларни ўрганиб, уларнинг ечими юзасидан берилган саволларга жавоб бердилар.

Мазкур мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, уларнинг аксарияти бевосита божхона чегараси орқали товарларни божсиз олиб кириш меъёрлари юзасидан берилмоқда. Ўзаро мулоқот жараёнида фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 октябрдаги “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори талаблари яна бир бор батафсил тушунтириб берилди.

Қолаверса, бошқарма бошлиғи томонидан фуқароларга, божхона соҳасига оид муаммо ва таклифлар мавжуд бўлганда ҳар қандай вақтда тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари мумкинлигини билдирилиб, жисмоний ва юридик шахслар учун доимий ишонч телефони 76-225-24-51 рақами айтиб ўтилди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки бу каби амалга оширилаётган учрашув ва сайёр қабуллар аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтириш ва мурожаат маданиятини шакллантиришда, шунингдек мавжуд муаммоларни ўз вақтида ҳал этиб, фуқароларимизнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга бўлган ишончни янада оширади.

1.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг