Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғона вилоят божхона бошқармаси очиқ мулоқотда иштирок этди
2310
Фарғона вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва божхона тартиб қоидаларини кенг жамоатчиликка етказиш борасида ҳамда Муҳтарам Юртбошимизнинг 2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларидан келиб чиқиб бир қатор мутасадди давлат органлари билан ҳамкорликда 2019 йил давомида амалга оширилиши кўзланаётган ишлар юзасидан кенг оммага вилоят телерадиокомпанияси орқали узатиладиган “Очиқ мулоқот” кўрсатувида маълумот беришди.
Фарғона вилоят божхона бошқармаси очиқ мулоқотда иштирок этди

Очиқ мулоқотда божхона органлари, прокуратура, солиқ, ва бир қатор давлат идоралари ходимлари тўғридан-тўғри тегишли соҳаларда 2018 йил мобайнида қилинган ишлар ҳамда келгуси йил режалар тўғрисида тўхталиб ўтишди.

– 2019 йилга “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб номланишининг ўзи барчамизга жуда катта вазифалар ва масъулият юклади, – дейди, Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиқ ўринбосари М.Қлычев. – Эндиликда барча мутасадди ташкилотлар биргаликда бир ёқадан бош чиқариб инвестиция муҳитини бугундан янгидан шакллантирмас эканмиз, биз кўзлаган мақсадимизга эришолмаймиз, шунинг учун амалга ошириб келаётган ишларимизни ҳамкорликда, бор куч ва имкониятларимизни шу йўлда сафарбар қилишимиз даркор.

Шунингдек, мулоқот мобайнида божхона маъмурчилигидаги янгиликлар, соҳада тадбиркорлар учун яратилаётган кенг имкониятлар тўғрисида амалга ошириланаётган ишлар кенг жамоатчиликка етказилди.

17.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг