Миллий кинология марказида жорий йилнинг апрель ойида илк бор Ўзбекистон кинология федерацияси билан ҳамкорликда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳисобидаги турли зотдаги хизмат итларининг экстерьери ва зотдорлик даражасини баҳолаш бўйича халқаро экспертлар жалб қилинган ҳолда миллий кўргазма ўтказиш режалаштирилган.
Ҳозирда Миллий кинология марказида мазкур кўргазмани кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.