Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода жамоа шартномалари бажарилиши якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
1485
Куни кеча Давлат божхона қўмитаси ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тасдиқланган жадвал асосида Бухоро вилояти божхона бошқармасида жамоа шартномалари бажарилиши якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Бухорода жамоа шартномалари бажарилиши якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Унда божхона бошқармасининг ходимлари ва давлат муассасалари ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Бухоро вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Б.Бахромов ва вилоят касаба уюшмаси ташкилотлари бирлашмаси бўлим мудири Ж.Тошевлар иштирок этди.

Тадбир давомида Бухоро вилояти божхона бошқармасининг 2018-2020 йиллар учун қабул қилинган  жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши якунлари тўғрисида иш берувчи ва касаба уюшма қўмита раисининг ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, касаба уюшмаси тафтиш комиссияси томонидан жамоа шартномаси бажарилиши юзасидан ҳисобот берилди.

Тадбирда сўз олган маърузачилар томонидан 2018 йилда олиб борилган ишлар ва 2019 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан фикрлар  билдириб ўтилди.  

Йиғилиш якунида эса, иштирокчилар томонидан бир овоздан жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши қониқарли деб топилди.

14.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг