Айтиш керакки, экспортни ривожлантириш, божхона тўловларини тўғри ундирилишини мониторинг қилиш, расмийлаштирув жараёнини соддалаштириш, товар ҳамда транспорт воситалари устидан самарали божхона назоратини йўлга қўйиш ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига кенг қулайликлар яратиш борасида муайян ютуқлар қўлга киритилмоқда.
Бунда эса бевосита тизимда фаолият олиб бораётган ходимларнинг алоҳида ўрни бор. Албатта, бу жиҳатлар эътиборга олиниб, уларни ижтимоий, ҳуқуқий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида соҳада амалга оширилаётган ишлар таҳсинга сазовор.
Жиззах вилоят божхона бошқармасида бошланғич касаба уюшма қўмитасининг ўтган 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар борасидаги ҳисобот йиғилишида бу жиҳатлар алоҳида эътироф этилди.
Тадбир Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси А. Каримов ва вилоят божхона бошқармаси бошлиғи
Д. Юсупов раисликларида бошқарма ходимлари иштирокида ўтказилди.
Дастлаб бошқарма бошлиғи Д.Юсупов сўзга чиқиб, бугунги кунда ходимларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар, хусусан, муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5414-сонли Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3665-сонли қарори ижроси юзасидан божхона ходимларига қулай меҳнат шароитлари яратиб берилаётганлиги тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Шундан сўнг, Жиззах вилоят божхона бошқармаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси А.Аҳмедов ҳам ўзига юклатилган вазифалар, хусусан, бошқармада ўтган 2018 йил давомида уюшма томонидан амалга оширилган бир қатор тизимли ишлар ва жорий 2019 йил давомида бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар тўғрисида маълумот берди.
14.02.2019