Бугунга келиб, Фарғона вилояти божхона бошқармасида 30 ёшгача бўлган ёш ходимлар сони 90 нафарни ташкил этади. Куни кеча бошланғич ташкилот етакчиси Ш.Арипов ҳамда етакчилар кенгаши аъзолари божхона органларига эндигина ишга қабул қилинган ёш ходимларни фидойилик, ватанпарварлик ва жамоавийлик ҳиссини қарор топтириш ва ривожлантириш мақсадида бошқарма ҳудудини ободонлаштириш бўйича ҳашар ўтказиш ташаббуси билан чиқишди.
Юрт обод ва фаровон, меҳнат жамоасида уюшқоқлик, покизалик ва меҳр-оқибат бўлса, у ерда ишловчи ходимларнинг кайфиятида, иш унумдорлигида қўйинки, турмуш тарзида ҳам ижобий ўзгариш бўлиб, дилида куч ғайрат ва бунёдкорлик ҳисси уйғонади. Шу билан бирга уларнинг кўнглида эртанги кунга, келажакка ишончи мустаҳкамланади. Ушбу жиҳатларни инобатга олган ҳолда Фарғона вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ёш божхона ходимлари томонидан илгари сурилган ташаббусни қўллаб-қувватлади ҳамда уюшқоқлик билан ўтказилаётган ободонлаштириш хашарида божхона бошқармаси раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари биргаликда иштирок этдилар.
Ҳашар давомида бошқарма ҳудудида ташкил этилган "Эко боғ" саранжомлаштирилди, ер майдонлари ободонлаштирилиб, манзарали, дарахтлар ҳамда гул кўчатларига шакл берилди, дарахтлар оқланиб, кўчалар ободонлаштирилди ҳамда ариқларни тозаланди. Ёшларнинг бу каби эзгу ташаббуслари таҳсинга лойиқ.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Ш.Мирзаев
3.08.2018