Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Билим ва малака оширилди
2282
Самарқанд вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари учун трансмиллий жиноятчиликка қарши кураш олиб боришда қидирув, текширув ва профил тузиш мавзусида ўқув курслари ташкил қилинди.
Билим ва малака оширилди

Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган мазкур курсларда асосий эътитбор гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш, хусусан  транзит юклари орасида гиёҳванд моддаларни яшириб олиб ўтиш учун ташкил қилинган махсус жойларни фош қилиш ҳамда хатарларни баҳолаш ва юкларнинг профилини тузишга қаратилди.

Ўқув курсларида Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.  Албатта, олинган билимлар амалиётда ўз фойдасини бермоқда.

Рақамларга мурожаат қилсак, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний айланмасига доир 6 та ҳолат фош қилинди, 245 гр.дан ортиқ наркотик моддаларнинг йўли тўсилди.

Ходимлар учун ташкил қилинган ана шундай ўқув курсларининг навбатдагиси “Шахснинг психодиагностикаси” мавзусида бўлиб ўтди. Ушбу ўқув семинарида “Самарқанд аэропорт” ва “Жартепа” чегара божхона постларида фаолият юритаётган божхона ходимлари ўз малакаларини оширишди.

Маълумки, ҳуқуқбузарлик профилактикасини амалга оширишда ходимлар биринчи галда фуқаролар хавфсизлигини, тинчлигини, ҳақ-ҳуқуқи ва эркинликларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратишлари ва хизмат вазифаларига масъулият билан ёндашишлари талаб этилади. Бу эса улардан аввало ўз касбининг билимдони, устаси бўлишни талаб қилади.

Ходим ўз касбининг билимдони бўлиши учун чегара орқали ҳаракатланаётган фуқароларнинг руҳий ҳолати ва кечинмаларини ҳам яхши билиши керак. Шунинг учун унинг психология илмининг сир-асрорларидан хабардор бўлиши ва шу асосда қонуний хатти-ҳаракатларни амалга ошириши тақозо этилади.     

Семинардан кўзланган мақсад эса битта. У ҳам бўлса божхона ходимларини хушёрлигини ошириб, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш, ноқонуний ҳолатларни олдини олиш ҳамда яширин йўллар билан гиёҳванд моддаларни олиб ўтилишини олдини олишдан иборат.

Семинар давомида мавзу юзасидан чегара божхона пости ходимлари ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.

 Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

26.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг