Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар қон топширди
2089
Одамзот учун ўзидаги энг қимматли нарсаси - ўз қонини беғараз муҳтожларга топширишдек хайрли иш бўлмаса керак. Шу зайлда донорлар қонга муҳтож бўлган минглаб инсонлар ҳаётини сақлаб қоладилар.
Божхоначилар қон топширди

Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам эзгу ташаббус билан чиқиб, қон ва унинг компонентларига мухтож беморлар учун қон топшириш акциясини ўтказишди.

Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти ҳузуридаги Навоий вилояти Қон марказида бўлиб ўтган акция доирасида салкам 50 нафар божхона ходимлари ихтиёрий равишда қон топширдилар.

Қон, унинг таркибий қисмлари ва препаратлари (плазма, эритроцитлар, тромбоцитлар, альбумин ва иммуноглобулинлар) инсон ҳаёти хавф остида қолганда қуйилади. Оғир даражали камқонлик, лейкоз, қон ивиш тизими бузилиши (гемофилия, коагулопатиялар), саратон касалликлари, оғир туғуруқлар, жарроҳлик амалиёти, куйишлар ва турли фавқулодда ҳолатларда қон қуйиш тирик қолишнинг ягона усулидир.

Шифокорларнинг таъкидлашича, 40 ёшдан ошган кишиларнинг йилда бир марта қон топшириши юрак-қон томир тизими учун янгиланиш, демакки, умрни узайтириш дегани экан.

Навоий вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

28.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг